Қайиқда ўқишга қатнаган қиз спорт коллежига қабул қилинди
Ўтган йили декабр ойида Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси Замира Тўйчиева мактабга қайиқда қатнаши шов-шувларга сабаб бўлганди.
Уйдан мактабгача бўлган 35 километрлик масофани ҳар куни қайиқда дарё орқали босиб ўтувчи Замира энди янги ўқув йилини Гулистон шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослашган тайёрлов марказида бошлайди.
Замира энди у ерда академик эшкак эшиш йўналишида таҳсил олади.
Бу ҳақида Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўқувчи энди у ерда яшаш жойи ва тўрт маҳал бепул овқатга эга бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter