Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари қимматбаҳо машина сабаб «ҳайфсан» олди
Тармоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги 477 миллион сўмга қимматбаҳо автомобил харид қилаётгани бўйича хабар тарқалганди.
E-qaror порталидаги ҳужжатга кўра, вилоят ҳокимлиги ҳамда «Rodell» OAJ ўртасида тузилган шартнома бекор қилинди (ҳамда ушбу шартномага асосан «KIA Sorento Comfort» русумли автомашина сотиб олиш учун Rodell OAJ ўтказилган 477900,0 (тўрт юз етмиш етти миллион тўққиз юз) минг сўм маблағ ҳокимликнинг ҳисоб рақамига қайтарилди.
Вилоят ҳокимининг 2021 йил декабрь ойидаги фармойиши билан вилоят маҳаллий бюджети даромадларининг 3-чорак режасидан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилган 477900,0 (тўрт юз етмиш етти миллион тўққиз юз) минг сўм маблағ «Саховат ва кўмак жамғармасига» йўналтирилди.
Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджети маблағларини ишлатилишини ҳамда давлат ҳаридлари тўғрисидаги талабларни етарли назорат қилмаганлиги учун вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Каримов Анвар Расуловичга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.
Вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтидаги очиқ маълумотларга кўра ҳокимлик балансида 2021 йил декабрь ойи ҳолати бўйича 14 та хизмат автомашиналари мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter