Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарё. Танқидий мақолалардан сўнг муаммолар бартараф этилмоқда

Сирдарё. Танқидий мақолалардан сўнг муаммолар бартараф этилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Аввалига айримларнинг энсаси қотган рост: намунча Сирдарё, айниқса, Боёвутга ёпишиб олдинглар, бу ердаги муаммолар бошқа жойда йўқми?

Одатдаги манзара: журналист бирор жойни танқид қилса, илк жавоб шундай бўлади. Бунақа жавоб, бундай муносабат инсоннинг дунёқараши нечоғли эканидан далолат беради.

Нима, бундай муаммо ҳамма жой тиқилиб ётибди, дея ўзимизни юпатаверамизми?

Ўзимизни алдаб, вазиятни хаспўшлайверамизми?

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги аҳволдан қисман белги берувчи «Ҳокимнинг оёғи етмаган жойлар...» ва «Газчиларнинг найранги фош бўлди» сарлавҳали мақолалардан сўнг, юқоридагича гап-сўзларни эшитгач, андак ҳафсаламиз пир бўлганди: «муаммолар шундоғича қолиб кетса-я яна?..»

Йўқ, танқидий мақолалардан сўнг вазият ижобий томонга ўзгаришга тушибди.

Фото: «Xabar.uz»

Куни кеча таҳририятга Сирдарё вилояти ҳокимлигидан расмий хат келди. Вилоят ҳокими ўринбосари  Ж.Иброҳимов имзолаган хатда  шундай дейилади (матн таҳрирсиз, айнан келтирилмоқда):

«...Боёвут тумани «Янгиобод» маҳалласига кириш қисмидаги «Гулистон.ш - Боёвут.ш - Ғалаба ДХФУ» йўналишидаги умумий узунлиги 10 км бўлган 4К-669-Б маҳаллий йўлининг 5,5 км масофаси жорий таъмирланганлигини ҳамда аҳолини табиий газ билан таъминловчи тармоққа ўрнатилган тиқин Боёвут туман 2-сонли ҳудудлараро газ таъминоти участкаси чилангарлари томонидан маҳалла фаоллари гувоҳлигида олиб ташлангани ва ушбу муаммолар бартараф этилиб, маҳалла аҳолиси бу ишлардан мамнун эканлигини маълум қиламиз».

Ёқимли хабар.

Хайрли ишлар бардавом бўлсин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг