Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Silk Road Samarkand» мажмуаси йирик тадбирга мезбонлик қилади

«Silk Road Samarkand» мажмуаси йирик тадбирга мезбонлик қилади

«2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-128-сон, 15.03.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Сессия «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида ўтказилади.

Сессияга тайёргарлик доирасида:

  • Самарқанд шаҳридаги тегишли маданий мерос объектларини асрашга доир ишлар ҳамда иммерсив ва мавзули кўргазмалар ташкил этилади;
  • Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлиши учун расмий ариза топширилади;
  • Ўзбекистондаги шаҳарлар, ноёб маданий ва табиий мерос объектларини тегишлича ЮНЕСКОнинг Ижодкор шаҳарлар ҳамда Таълимни тарғиб этувчи шаҳарлар тармоқларига, шунингдек, халқаро рўйхатларга киритиш чоралари кўрилади;
  • Сессиянинг мамлакатимизда ўтказилишининг аҳамияти, шунингдек, Ўзбекистон жаҳон сиёсатининг марказларидан бирига, глобал ташаббуслар муаллифига айланиб бораётганини атрофлича очиб беришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг