Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шварценеггер: «Губернаторлигимда ҳамма пойимга тиз чўкарди, энди эса...»

Шварценеггер: «Губернаторлигимда ҳамма пойимга тиз чўкарди, энди эса...»

Одамлар! Амалингизга ҳам, кучингизга ҳам, пулингизга ҳам ишонманг, ҳаммаси ўткинчи!

Фото: АР

Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер ўзининг бронза ҳайкали ёнида ухлаётгани тасвирланган суратни оммага эълон қилди ва унинг тагида қуйидагича изоҳ қолдирди: «Замон қанчалик ўзгариб кетди... Мен Калифорния губернатори бўлган пайтим шу меҳмонхонани шахсан ўзим очиб бергандим. Ўшанда меҳмонхона маъмурияти қачон келишимдан қатъи назар азиз меҳмон эканлигимни, мен учун алоҳида хона бепул тақдим этилишини билдиришганди. Губернаторлик лавозимидан кетганимдан кейин меҳмонхонага келсам, менга хона беришдан бош тортишди ва пул тўлашимни сўрашди. Бу ҳолатни улар меҳмонхона жуда оммабоп бўлиб кетганлиги туфайли шунчаки хона бера олмасликлари билан изоҳладилар».

Шундан сўнг Арнольд Шварценеггер кўрпа-ёстиқ олиб келганича меҳмонхона ёнидаги ўз ҳайкали ёнида ухлади ва бу ҳаракати орқали одамларга қуйидагиларни тушунтирмоқчи эканлигини билдирди: «Мен амалдор пайтимда ҳамма мени мақтар, хушомад қиларди. Амалдан кетганимдан кейин гўёки мени унутдилар ва берган ваъдаларини бажармадилар. Одамлар! Амалингизга ҳам, кучингизга ҳам, пулингизга ҳам ишонманг, ҳаммаси ўткинчи!».

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг