Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги Халқ қабулхоналарига «Cobalt» автомобилларини топширди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги шаҳар-туман Халқ қабулхоналарига «Cobalt» автомобилларини топширди. Бу ҳақда «auz.uz» хабар берди.
— «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар юкланди, — дейди вилоят Халқ қабулхонаси мудири Мамазоир Хўжамбердиев. — 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади. Замонавий хизмат автомашиналари чекка қишлоқларга ҳам етиб бориш имконини беради.
Маълум қилинишича, вилоятда айни пайтда жами 16 та шаҳар ва туман Халқ қабулхоналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter