Шуҳратбек Абдураҳмонов тузалиб чиқиши билан байрамни бошлаб юборди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Тошкентда даволаниб қайтиши туманларда бир гуруҳ кекса отахон-онахонлар учун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрамини уюштирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Олтинкўл туманида бир гуруҳ кекса, пиру-бадавлат отахон ва онахонларга эҳтиром кўрсатилиб, улар учун байрам дастурхони ташкил этилган. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлаган.
Бугун Хўжаобод туманидаги нуроний отахонлар ва онахонлар учун, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида катта байрам тадбири ташкил этилган.
Шунингдек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи туманидаги «Учбулоқ» зиёратгоҳида ҳудуддаги кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонлар билан ҳам учрашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter