Шотландияда қани энди болаларга қўл кўтариб кўрсин-чи?!
Шотландия аҳолисига тарбиялаш мақсадида фарзандларини уриш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда «Express and Star» ахброт портали хабар берди.
16 ёшгача бўлган болаларни жисмоний жазолашни тақиқловчи янги қонун Шотландия парламенти томонидан ўтган йили маъқулланганди. Қонун 7 ноябрь куни кучга кирди. Аввалроқ Шотландияда ота-оналар ва васийларга болаларни бундай усулда жазолашга рухсат берилганди.
1979 йилда Швеция дунёда биринчи бўлиб болаларга қўл кўтаришни тақиқлаган мамлакатга айланди. Шотландия эса ундан ўрнак олган 57-давлат ҳисобланади. 2021 йил январда шунга ўхшаш қонун Уэльсда ҳам маъқулланиши кутилмоқда. Агар қонун қабул қилинса, 2022 йилдан кучга киради. Англия ва Шимолий Ирландия бундай қонун лойиҳасини қабул қилишни ҳозирча режалаштирмаяпти.
«Шотландия Буюк Британияда болаларни жисмоний зўравонликдан ҳимоя қиладиган қонунни қабул қилган биринчи мамлакатга айланганидан хурсандман, — дея таъкидлади болалар ҳуқуқлари бўйича масъул Мэри Тодд. — Болаларга нисбатан шафқатсизликни оқлаб бўлмайди».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter