Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алкоголнинг яна қатор хавфли томонлари аниқланди – шифокорлар

Алкоголнинг яна қатор хавфли томонлари аниқланди – шифокорлар

Фото:«Российская газета»

Спиртли ичимликлар бир қатор касалликларнинг ривожланишида муҳим рол ўйнаши мумкин. Алкогол барча ички органлар ва тана системасига салбий таъсир қилади. Бу ҳақда россиялик шифокорлар «Вечерная Москва»га берган интервюсида таъкидлаб ўтишган.

Нарколог Алексей Казанцевга кўра, спиртли ичимликлар биринчи навбатда овқат ҳазм қилиш тизимига таъсир қилади ва гастрит, ошқозон яраси ёки цирозни келтириб чиқаради.

Бундан ташқари, юрак касаллиги, ангина пекторис ва гипертония билан оғриган беморларга спиртли ичимликлардан қаттиқ сақланиши зарур. Алкогол қон босимини оширади, натижада юрак тўхташига олиб келиши мумкин.

«30-35 йилдан сўнг спиртли ичимлик истеъмол қилувчи кўпчиликнинг мия томирларида атеросклеротик ўзгаришлар юз беради, баъзилари сурункали касалликларга чалинган бўлади. Юрак хуружлари, қон томир касалликлари ёшариб бормоқда », - дея огоҳлантирди Казанцев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг