Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор уйқу сифатини бузадиган маҳсулотларни санаб ўтди

Шифокор уйқу сифатини бузадиган маҳсулотларни санаб ўтди

Айрим маҳсулотлар уйқу ҳамда унинг сифатига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда диетолог Елена Кален маълум қилди.

Мутахассиснинг фикрича, мунтазам уйқусизлик оқибатида иммунитет пасаяди, организмда стресс гормонлари тўпланади ва тананинг умумий ҳолати ёмонлашади. Натижада, одам тез чарчайди ва асабийлашади, бу кўпинча ортиқча овқатланиш ва ортиқча вазн тўплашга олиб келади.

Уйқусизликнинг сабаби маълум турдаги озиқ-овқатлар бўлиши мумкин. Масалан, кўк пишлоқ, қовурилган гўшт, бақлажон, помидор, тузланган бодринг (сабзавот ва балиқ) ва авакадо. Улар таркибида кўп миқдорда тиранин мавжуд бўлиб, организмдаги бу аминокислота норепинефринга (стресс гормони) айланади.

«Гормоннинг қондаги концентрацияси барча стрессли вазиятларда ортади. Натижада, биз ҳаддан ташқари ҳаяжонланамиз ва тунда уйқуга кетишимиз қийин бўлади», — дея тушунтирган диетолог.

Каленнинг қўшимча қилишича, ётишдан олдин селдерей ва диуретик хусусиятга эга бўлган бошқа таомларни истеъмол қилмаган маъқул.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг