Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор кофеин борасида муҳим тавсияларни эълон қилди

Шифокор кофеин борасида муҳим тавсияларни эълон қилди

Сурункали касалликлари бўлмаган одамлар кунига тўрт чашкагача кофе ичишлари мумкин, дейди диетолог Елена Соломатина.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ушбу ичимликни кўп миқдорда истеъмол қилишнинг ҳожати йўқ,  унинг оз миқдори ҳам сизни энергия билан тўйинтиради ва организмдаги метаболизмни яхшилайди.

Кофеин билан сиз  завқ келтирадиган ва прогрессив касалликлардан ҳимоя қиладиган допамин гормонининг дозасини олишингиз мумкин.

Шу билан бирга, диетолог қаҳва соғлом одамлар учун зарарли эмаслигини таъкидлади. Aммо юрак-қон томир тизими, жигар ёки қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар бўлганларга бу ичимликни ичиш нохушлик келтиради.

Шунингдек, мутахассисга кўра, руҳий тушкунлик ва бошқа руҳий касалликларга чалинган одамлар кофе ичмасликлари керак.

Бундан ташқари, 50 ёшдан кейин одамларга кофеин ёмон таъсир қилиши мумкин: ташвиш, кўнгил айниши, бош оғриғи, бош айланиши ва юракнинг тез уриши. 

Аввалроқ, қаҳвани кўп истеъмол қиши юрак ҳуружига олиб келиши мумкинлиги айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг