Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор айрим чақалоқларнинг кам ухлаши сабабини тушунтирди

Шифокор айрим чақалоқларнинг кам ухлаши сабабини тушунтирди

Чақалоқнинг одатдагидан кам ухлашига нима сабаб бўлади? Неонтолог Малика Усманова ушбу муаммо юзасидан фикр юритди. 

— Меъёрдагидан кам уйқу асосан марказий асаб тизимининг перинатал зарарланиши бор чақалоқларда кузатилади.

Масалан ҳомиладорликнинг охирги даври ёки туғуруқ пайтида она саломатлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келса, яъни бола асфиксия (нафас олиш фаолиятининг ўткир бузилиши туфайли қонда ва тўқималарда кислород етишмаслиги), гипоксия (қонда ва тўқималарда кислороднинг меъёрдан камайиши) ёки инфекция юқтирган ҳолда дунёга келса, туғуруқхонадан чиққач, унда уйқу бузилиши ҳолати учрайди.

Одатда янги гўдак бир суткада 18 соатгача ухлайди. Агар у 14-16 соат дам олаётган бўлса, бу ҳам меъёр ҳисобланади. Бироқ 14 соатдан камлиги уйқу бузилишидир.

Шунингдек, 5-9 ойлик болалар ўртача 15-16 соат, 10 ойликдан 2 ёшгача бўлган чақалоқлар 12-13 соат ухлайди. Вақт ўтган сари эса кундузгига нисбатан тунда кўпроқ ором олади.

Билиш лозимки, уйқу вақтида гўдакнинг қонига соматотропин гормонининг 90 фоизи ажралиб чиқади. У чақалоқнинг жисмоний ривожланишини таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг