Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов Хоразмдаги Президент мактаби қурилиши билан танишди

Шерзод Шерматов Хоразмдаги Президент мактаби қурилиши билан танишди

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2019 йил 30 май куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Ташрифи давомида Хива шаҳрида барпо этилаётган Президент мактабига бўлиб, у ердаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Сўнгра Хива шаҳар халқ таълими бўлими биносида ташкил этилган «Президент мактаби учун ҳужжатларни қабул қилиш маркази»да бўлиб, ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди. Қабул жараёнларида адолат ва шаффофликни таъминлаш юзасидан тавсиялар берди. Марказга ташриф доирасида Шерзод Шерматов ҳужжат топшираётган ота-оналарга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Сўнгра Огаҳий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ҳам бўлиб, мазкур муассасани ташкил этиш билан боғлиқ амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Шерзод Шерматов Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи мажлисида иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг