Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг янги ҳафтадаги иш режаси қандай бўлади?

Шавкат Мирзиёевнинг янги ҳафтадаги иш режаси қандай бўлади?

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида Миллий матбуот марказида брифинг бўлиб ўтди. Унда бошланган ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев иштирокида кўплаб тадбирлар режалаштирилгани маълум қилинди.

Жумладан, олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича тақдимот, «Ўзагроҳимоя» АЖ тизимини ислоҳ қилишга доир йиғилиш бўлиши кутилмоқда.

Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, ҳафта охирида барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури ижросини самарали таъминлаш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, Президентимиз 30 май куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтадиган 2030 йилга қадар «яшил» тараққиёт ва глобал мақсадлар учун шериклик Иккинчи халқаро саммитида нутқ сўзлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг