Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишини бошлади

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишини бошлади

Фото: Президент Матбуот хизмати

Давлат раҳбари раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Йиғилиш аввалида Шавкат Мирзиёев ўтган куни аҳолини уй-жой ва яшаш манзилига яқин жойларда иш билан таъминлаш бўйича «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш дастури лойиҳаси муҳокама қилингани, у қайта кўриб чиқилиб, массивлар сони 29 тагача кўпайтирилганини таъкидлади.

«Бугунги йиғилишда ипотекани кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб оламиз.

Хабарингиз бор, бундан икки йил олдин ипотека тизими тубдан ислоҳ қилинди. Натижада соҳага сифат ва рақобат кириб келди, ҳудудларда замонавий архитектура ечимларига эга лойиҳалар пайдо бўлди.

Шу орқали ипотека дастурлари доирасида йилига 35 минг хонадонли уй-жойлар қурилмоқда. Бу олдинги йилларга нисбатан 2 баравар кўп», – деди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг