Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларини тақдирлади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларини тақдирлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимларини мукофотлади. Жумладан: 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Абдурахманов Акрам Абдусаттарович - Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази жарроҳи

Батиров Абдурахман Рузумбаевич - Боёвут туманидаги «Боёвут Тўмарис шифо» масъулияти чекланган жамияти болалар шифокори, Сирдарё вилояти

Жалолова Хафиза Мухторовна - Поп тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, Наманган вилояти

Худайбердиев Кобил Турсунович - Андижон давлат тиббиёт институтининг травматология, ортопедия ва нейрожарроҳлик кафедраси мудири, Андижон вилояти

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Авезова Гулнора Рустамовна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Навоий вилояти филиали Қизилтепа тумани бўлими бош фельдшери

Аллакулов Исламбай Мадримович - Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлими мудири

Бердиева Муқаддас Хасанбоевна - Шароф Рашидов туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси, Жиззах вилояти

Мауленов Бабараушан Жумабаевич - Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлими анестезиолог-реаниматологи, Қорақалпоғистон Республикаси

Махматмуратова Гулсина Исламовна - Ургут туманидаги «Шароф Рашидов» оилавий шифокорлик пункти умумий амалиёт шифокори, Самарқанд вилояти

Мемджанова Алия Нуриевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали лаборатория бўлими мудири, Фарғона вилояти

Назаров Акмал Бобамуротович - Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Тошкент вилояти

Саидов Ашур Сапарович - Бандихон туманидаги 44-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Сурхондарё вилояти

Сафаров Ориф Мурадуллаевич - Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали офтальмологи, Бухоро вилояти

Шукуров Абдурахман Раупович - Қарши шаҳри марказий шифохонасининг реанимация бўлими мудири, Қашқадарё вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Джумабаева Роза Базарбаевна - Бўстонлиқ туманидаги «Пском» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Тошкент вилояти

Салахитдинов Шухратжон Нажмитдинович - Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош шифокори

Сметова Гулнар Жолдасбаевна - Кегейли туманидаги «Ақтуба» оилавий шифокорлик пункти умумий амалиёт шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси

Хакимова Сохибахон Обиджановна - Андижон туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи кичик тиббий ходими, Андижон вилояти

Хлевная Елена Андреевна - Гулистон шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Сирдарё вилояти

Шамсиев Азамат Мухитдинович - Самарқанд давлат тиббиёт университетининг болалар хирургияси кафедраси профессори

«Соғлом турмуш» медали билан

Артиқова Ҳулкар Акрамовна - Ғаллаорол тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти

Намозова Муниса Саломовна - Ғозғон шаҳри тиббиёт бирлашмаси тиббий бригада ҳамшираси, Навоий вилояти

Ниязова Дилорам Аскаровна - Тошкент шаҳридаги 2-болалар жарроҳлик клиник шифохонасининг жарроҳлик бўлими катта ҳамшираси

Ужарова Дилбар Хуррамовна - Ғузор туманидаги «Қовчин» оилавий шифокорлик пункти шифокори, Қашқадарё вилояти

Хусанова Норбегим Ривожовна - Пахтачи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлинмаси мудири, Самарқанд вилояти

Ҳамдамова Муҳайёхон Тўхтасиновна - Бухоро давлат тиббиёт институтининг акушерлик ва гинекология кафедраси профессори, Бухоро вилояти

Ҳомиджонова Рано Жияновна - Сўх туманидаги «Ленбур» оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси, Фарғона вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Жумабоев Отабек Тоштемирович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали жарроҳи, Андижон вилояти

Қобилов Ботир Закирович - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали хирургия бўлими мудири, Жиззах вилояти

Мусаев Улуғбек Эргашалиевич - Мингбулоқ туманидаги «Med Layt» хусусий клиникаси раҳбари, шифокор-терапевти, Наманган вилояти

Султанова Зулфия Раджапбаевна - Тупроққалъа туманидаги «Саримой» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Хоразм вилояти

Тангирбергенов Рустам - Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Беруний тумани бўлими ҳайдовчиси

Тиллабоев Содиқжон Валиевич - Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлими жарроҳи, Фарғона вилояти

Шарипов Исламжан Маматханович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг кам инвазив юрак-қон томир жарроҳлиги бўлими мудири

Шарипова Раъно Рустамовна - Сариосиё туманидаги «Гулистон» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Сурхондарё вилояти

Ярматов Алишер - Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси аъзоси, Самарқанд вилояти

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг