Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев шифокорлар билан учрашув нима сабабдан кечикканига изоҳ берди

Шавкат Мирзиёев шифокорлар билан учрашув нима сабабдан кечикканига изоҳ берди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда тиббиёт ходимлари билан учрашмоқда. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, соҳа ходимларидан келиб тушган мурожаатларни ҳал қилиш учун вақт керак бўлган, шу сабабга кўра учрашув вақтида бир неча бор сурилди.

— Учрашувдан олдин 25 мингдан ортиқ мурожаат келиш тушди. Уларнинг олтмиш фоиздан ортиғи шахсий савол. Ҳар бир саволнинг ортида йиллар давомида йиғилган қаватма-қават муаммолар бор.

Албатта президент сўраган вақтда барча муаммоларни ҳал қилиш лозим. Нима учун шифокорлар билан мулоқот чўзилиб кетди? Чунки биз аввал ўша муаммоларни ҳал қилишга интилдик. 85 фоиз муаммолар ҳал бўлди.

Аммо бир нарсани айтмоқчиман, агар ҳамма саволларни ҳал қилиб юборамиз, десак, адашамиз. Чунки бу шунчаки имконсиз, баландпарвоз гаплардан йироқ бўлиш лозим. Фақат шуни айтишим мумкинки, биз қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг