Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига таъзия билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Олмаота шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, эрта тонгда, маҳаллий вақт билан соат 07:22да Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан учиб кетиш чоғида «Бек Эйр» авиакомпаниясига қарашли самолёт баландликни йўқотгани ва бетон тўсиқни бузиб ўтиб, икки қаватли бинога бориб урилгани хабар қилинганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, авиаҳалокат оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 53 киши жабрланган, 10 кишининг аҳволи жуда оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter