Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Манфаатдорлик бўлсагина, интилиш, натижа бўлади»

Шавкат Мирзиёев: «Манфаатдорлик бўлсагина, интилиш, натижа бўлади»

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Бўка туманидаги «Саркор» фермер хўжалиги даласида пахта ва ғалла ривожини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент вилоятида 2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳалар натижасида 14,5 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари фермерлар, қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан мулоқот қилди. Кейинги йилларда пахта толасини юртимизда қайта ишлаш 30 фоиздан 70 фоизга етказилгани бу соҳада инқилоб бўлгани таъкидланди.

– Биз қишлоқ хўжалигида илм, инновацияларни қўлламаганимиз учун ерни «чарчатиб», унумдорликни йўқотиб қўйдик. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириб, маҳсулотларнинг харид нархини оширдик. Манфаатдорлик бўлсагина, интилиш, натижа бўлади, – деди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг