Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этган эди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра ҳар йили бу сана Хотира куни сифатида ёд этилмоқда.

Биринчи Президентнинг қатъияти ва жасорати билан юртимиз мустақилликка эришган, тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритган. Ислом Каримовни қанча эъзозласак, халқимизга, ёшларимизга маънавият етказган бўламиз, дея таъкилаганди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қуръон тиловат қилинди. Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолияти, орзу-истаклари, мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлашдаги хизматлари ёдга олинди.

Гул қўйиш маросимида парламент ва ҳукумат аъзолари, фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг