Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган

Шавкат Мирзиёев: Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.

Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.

Ўтганларни яхши амаллари билан эслаш, руҳларини шод этиш муқаддас қадриятларимиздандир. Уламолар билан суҳбатда Ислом Каримовнинг ана шундай инсоний фазилатлари ёдга олинди.

«Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган. Бу ерга меҳр берганмиз. Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттираяпмиз. Руҳлари шод бўлсин, илоҳим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Аллоҳдан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик тилаб дуо қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг