Шаҳарлараро электропоездларнинг ҳаракат жадвали ўзгаради
Йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, жорий йил 29 октябрдан бошлаб, «Тошкент-Хўжакент-Тошкент» ҳамда «Тошкент-Бекобод-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган шаҳарлараро электропоездларнинг ҳаракат жадвали ўзгартирилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маълум қилмоқда.
Унга кўра:
«Тошкент -Хўжакент» йўналишида ҳаракатланадиган 6435 сонли электропоезди 29 октябрдан соат 13:44 да;
«Хўжакент-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 6436 сонли электропоезд соат 16:20 да;
«Тошкент-Хўжакент» йўналишида ҳаракатланадиган 6437-сонли электропоезди соат 17:00 да;
«Бекобод-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 6449-сонли электропоезди соат 06:55 да;
«Тошкент-Бекобод» йўналишида ҳаракатланадиган 6450-сонли электропоезди 2021 йил 2 ноябрдан бошлаб, Ховост станциясигача амалдаги жадвал бўйича, Ховост станциясидан соат 19:37 да ҳаракатланади.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter