Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сеул марказида Алишер Навоийнинг бюсти ўрнатилди

Сеул марказида Алишер Навоийнинг бюсти ўрнатилди

Фото: «Insonhuquqlari.uz»

Бугун, 16 декабрь санасида Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳри марказида улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийнинг бюсти очилди.

Дунёнинг яна бир гўзал шаҳрида атоқли аждодимиз хотирасига тикланган кўркам ёдгорликнинг очилиш маросими Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва давлатимиз раҳбарининг мазкур мамлакатга давлат ташрифига бағишланди.

Фото: «Insonhuquqlari.uz»

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Олий Мажлис депутати Виктор Пак, шунингдек, Ўзбекистон ва Жанубий Корея жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Навоий ҳазратларининг янги ёдгорлиги пойига илк бор гулчамбарлар қўйилди.

Маълумот учун: Бугунги кунга қадар Токио, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Боку, Мозори Шариф, Ўш, Душанбе каби дунё шаҳарларида Алишер Навоийнинг ҳайкаллари ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг