Сергелидаги айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади
![Сергелидаги айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади](https://static.xabaruz.com/crop/3/5/720_460_95_3562551790.jpg)
Сергели туманида жойлашган «Ёшлар сайилгоҳи»да «Сергели ёшларни севади» шиори беш ташаббус фестивали ўтказилади.
Шу сабабли муносабат билан 13 ноябрь куни соат 15.00 дан 16.00 гача Шокирариқ кўчасининг Мирзо Турсунзода кўчаси кесишмасидан Янги Сергели кўчаси кесишмасигача, Сўғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Файзли кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter