Жиноятни атайлаб камайтириб кўрсатадиган инспекторлар танқид қилинди
Ўзбекистон Республикаси Сенатинигнг 21-ялпи мажлиси ўтказиётгани хабар берилганди.
Унда бир қатор масалалар, жумладан, «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида қонун ҳам муҳокама қилинди.
Ушбу қонун юзасидан маъруза тинглангач, сенатор Шоҳида Арипова Ички ишлар вазирлигига савол билан чиқди. Сенатор ўз саволида профилактика инспекторлари нотинч оилалар билан ишлашда айрим ҳолларда жиноятни яшириш, камайтириб айтиш масаласига эътибор қаратди, дея хабар берди мухбиримиз.
Мазкур саволга жавоб берган Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарининг айтишича, масала юзасидан аниқ механизмлар ишлаб чиқилмоқда. Жумладан профилактика инспекторлари қайта ўқитилади. Зўравон содир этганлар билан тушунтириш ишлари олиб борилади. Жумладан, ИИВ 100 мингдан ортиқ нотинч оилаларни ўрганиб чиққан. 28 минг нотинч оиланинг қайта тикланишида иштирок этган.
Шунингдек, Сенат раиси Танзила Норбоева ИИВ вакилининг жавобидан тўлиқ қониқмаганини айтиб, мажбуран оиласига қайтарилаётган, зўравонликка учраган аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўлганини қайд этиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter