Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Семизликнинг янги хавфи маълум бўлди

Семизликнинг янги хавфи маълум бўлди

Фото: «Мой семейный врач»

АҚШнинг Массачусетс штатидаги умумий клиник шифохонанинг тадқиқотчилари семизлик кўкрак бези саратонини муваффақиятли даволашга тўсқинлик қилиши мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда «EurekAlert!» нашри маълумотига асосланиб «Lenta.ru» хабар бермоқда.

Кўкрак бези саратонига чалинган беморларнинг деярли 70 фоизи ортиқча вазнга эга. Натижада ўсмаларда ёғ тўқималарининг катта қисми тўпланади. Бундан ташқари, семизлик яллиғланиш ва ангиоген омиллар даражасини ошишига олиб келади. Буларнинг барчаси биргаликда қон томирларининг эндотелиал ўсиш омили (VEGF) фаолиятини блокировка қиладиган бевацизумаб препаратига таъсирчанликни камайтиради. Мазкур препарат ангиогенез ва метастазларнинг ривожланишига қарши курашиш учун ишлатилади.

Тадқиқотчилар кўкрак бези саратонига чалинган 99 нафар беморда бевацизумаб терапиясининг самарадорлигини таҳлил қилдилар. Дори фақатгина беморларнинг кичик бир қисмида ўз самарасини берган. Тана вазни индекси юқори (25 дан ортиқ) бўлганларда ўсмалар 33 фоиз кўп бўлган.

Ўсмалардаги ёғ тўқимасида озроқ қон томирлари ҳам бўлиб, бу препаратнинг ўсмалар ичига сингишини қийинлаштиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг