Селфи қаришни тезлаштиради — экспертлар
Буюк британиялик гўзаллик бўйича экспертлар селфидан нотўғри фойдаланиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди, дея хабар берди «Аctualnews.org» нашри.
Селфидан фойдаланишнинг зарари тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ва қуёшда куйишдан кам эмас экан. Бунга сматрфонлардан селфига суратга тушилаётган пайтда чиқадиган электромагнит нурлари сабабчи.
Селфи ишқибозларига маълумки, идеал суратни қўлга киритиш учун камида 50 тача суратга тушиш керак. Демак, смартфондан тарқаладиган электромагнит нурлари селфи тушаётган кишининг терисини 50 марта зарарлайди. Бу эса терининг жуда тез қаришига олиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter