Сардобадаги чодирлар шаҳарчасидан фоторепортаж
Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари Сирдарё вилояти Сардоба туманига 2 май куни етиб келишди. Шу кунни ўзидаёқ вақтинча жойлашиш учун чодир шаҳарча тикланди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Xabar.uz'га маълум қилди.
200 га яқин ҳарбий техникаларга мўлжалланган парк ҳозирланди. Бир неча соатда 2000 кишилик ётоқхона, ювиниш учун жой, озиқ-овқат омборхонаси ва бошқа техник таъминот объектлари тайёрланди. Лагер хавфсизлигини таъминлаш учун патруллик йўналишлари ташкил этилди.
Мудофаа вазирлиги техник таъминот бош бошқармаси томонидан сафар вақтида шахсий таркибнинг таъминот ҳолати, моддий ва техник ресурсларни янада такомиллаштириш мақсадида Сардобадаги ҳарбий шаҳарчаларда яратилган шароитларни кўздан кечирилди. Уйга айлантирилган техникадек ўзида барча элементларни жамлаган Марказий ҳарбий округига қарашли чодир шаҳарчаси энг намунали деб топилди.
Ҳозирги кунга қадар ҳарбийлар аҳоли хонадонларида табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларида жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Шу вақтга қадар округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов томонидан сардобаликларга беғраз ёрдам кўрсатган ҳарбий хизматчилар икки марта пул ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Бугун сув тошқинидан кўра, маҳаллаларда ҳаёт ўз изига тушаётганини кўриш мумкин..
Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ҳозирда «Сардоба» сув омборидан биринчи талофат кўрган намунали уйларда тозалаш ишларини олиб бормоқда.
Бундан ташқари, ҳарбий психологлар талофатдан жабр кўрган оилаларга психологик кўмак бермоқда. Болалар билан вақтинчалик жойлашган масканда тренинглар ташкил этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter