Сардобадаги 150 та уйни Тошкент вилояти таъмирлайди. Карвон йўлга тушди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Сардоба сув омборида сув тошқини оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш мақсадида бугун 18 та қурилиш-пудрат ташкилоти вакилларидан иборат гуруҳ Сирдарё вилоятига жўнаб кетди. Гуруҳ таркибида 1200 та қурувчи, 20 та юк ташийдиган автомашина, махсус формалар, палаткалар, озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд.
Сирдарё вилоятига юборилган гуруҳда шифокорлар ҳам бўлиб, улар сафар давомида бунёдкорларнинг саломатлигини назорат қилишади. Тошкент вилояти қурувчилари жамоаси 150 та уйни таъмирлашда ўз ҳиссасини қўшишни ният қилишган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Сардоба воқеаларининг дастлабки куни Тошкент вилоятидан тошқинни жиловлашда кўмак бериш учун 45 нафар муҳандис-техник ходим, 32 дона катта ҳажмда юк ташийдиган автомобиллар, 150 дона бетон тўсиқлар, 2600 тоннадан ортиқ харсангтош, 16 та автосамосвал, 4 та бульдозер, 4 та эксковатор, 5 та юкловчи (погрузчик), 3 дона махсус техника, 2та бурғулаш ускуналари жўнатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter