Саратонга энг бардошли қон гуруҳи аниқланди
Швециянинг Каролинска университети олимлари инсоннинг қон гуруҳи ва онкологик касаллик пайдо бўлиши хавфи ўртасидаги боғлиқликни топишди, деб ёзмоқда «Труд».
Маълум бўлишича, ўсма касалликларига учраш хавфи энг кам тоифа бу — қони иккинчи гуруҳга мансуб инсонлардир. Олимлар 25 йиллик тарихга эга бир неча мингта тиббиёт карталарини ўрганиб чиқиб, шу хулосага келишди. Қолаверса, ушбу тоифага кирувчилар бошқаларга нисбатан соғлом турмуш тарзига кўпроқ амал қилишлари, зарарли одатларга муккасидан кетмаслиги аён бўлган.
Саратон қаршисида энг ожиз тоифа сифатида қони биринчи гуруҳга мансуб инсонлар кўрсатиб ўтилди. Чунки бу гуруҳга мансуб инсонлар нотўғри турмуш тарзи борасида бошқаларни ортда қолдириб, ўз саломатликларини кўпроқ хавф остига қўйишади.
Олимларнинг фикрича, организмнинг токсинлар, вирус ва бактериялардан ҳимояланиш хусусияти қон гуруҳи билан боғлиқ. Айни шу омил турли касалликларга мойилликни ҳам белгилаб беради.
Аммо кўп ҳам хавотирланманг, касал бўлиш-бўлмаслигингизда, барибир, турмуш тарзингиз кўпроқ роль ўйнайди, дейишмоқда мутахассислар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter