Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратонга чалинмаслик ва қарздор бўлмаслик учун 20 та қоида

Саратонга чалинмаслик ва қарздор бўлмаслик учун 20 та қоида

Фото: Служба медицинской профилактики Московской области

Ўттиз ёш — одам куч-қувватга тўлган давр. Бу вақтда организм умрнинг кейинги босқичи учун куч тўплайди. Шу сабабли эллик ёшингизда ҳам ўзингизни ёш ва соғлом ҳис қилишни истасангиз, қуйидагиларга риоя этишингиз керак бўлади.

1. Оилавий муносабатларни янада яхшилаш

Аксарият инсонлар кексаликда оиласига вақт, меҳр ажратмаганидан афсусланадилар.

2. Кунингизни очиқ ҳаво бағрида кўпроқ ўтказинг

Тоза ҳаво тинчлантирувчи ва тетиклаштирувчи хусусиятга эга. Табиатдан баҳра олишга уялманг. Ҳар қандай вазиятда ҳам табиатнинг фусункор гўзаллигини, шифобахш кучини ҳис қилинг.

3. Танани ҳаракатлантириб туриш

Мунтазам спорт билан шуғулланиш соғломлик ва узоқ умр кўриш гарови ҳисобланади. Шу сабабли кўпроқ ҳаракатланишга, ўзингиз учун қайғуришга одатланинг.

4. Ёқтирмаган таомлардан ёки гени ўзгартирилган маҳсулотлардан тийилинг

Барча қайта ишлов берилган озиқ-овқатларни она табиат инъом этган табиий маҳсулотларга алмаштиринг. Табиийлик умрингизни узайтиради.

5. Чекишни бас қилинг

Чекиш инсон умрини қисқартиришини билса-да, минглаб инсонлар ундан воз кечолмайди. Таъкидлаш жоиз, чекишдан воз кечиш соғлом ва узоқ умр кўришнинг асосий сабабларидан ҳисобланади.

6. Пулингизни тежанг

Айтганча, сизнинг пул жамғармангиз бўлса керак. Уни совургандан кўра, кейинроққа олиб қўйганингиз маъқул.

7. Бугунги кун билан яшанг

Агарда доим ўтган ёки келажакда бўладиган ҳолатлар билан бошингизни банд қилсангиз, бугунингизни бой берасиз. Бунинг ўрнига бугунги кундан баҳра олишни ўрганинг.

8. Мақсад қўйинг

Мақсадингиз сари ҳаракат қилинг, улардан воз кечманг. Муваффақиятга эришишнинг энг мақбул йўли мақсадга интилишдир.

9. Уйқу

Саккиз соатдан кам ухламанг.

10. Тишларингиз ҳақида қайғуринг

Тиш оғриғининг асосий сабаблари тиш гигиенасининг ёмонлигидан. Шу сабабли тишларингиз учун вақт ажратинг. Уларни яхши ҳолатда сақлашга ҳаракат қилинг.

11. Моддий бойлик ўрнига ширин хотиралар

Моддий бойликлар учун қайғургандан кўра, ширин хотираларни ёдга олиб яшаш инсонларга ўзгача шавқ бағишлаши фан томонидан исботланган.

12. Яхшилик қилишга шошилинг

Инсонларга яхшилик улашиб яшаш, яқинларнинг хурсандчилигини кўриш сизга қувват бағишлайди.

13. Сизни қўрқитаётган нарсаларни енгинг

Сизни қўрқитаётган ҳолатлардан қочманг! Қўрқувни енгиш учун айнан ўша ишни қилинг. Шунда қўрқув сизни бошқармайди.

14. Мутолаа

Китоб ўқиш дунёқарашингизни кенгайтиради, билимингизни оширади. Вақтлар келадики, телевизор орқали кўрган телешоуни эмас, балки фикрингизни янада тўлиштирган, ақлингизни чархлаган, янги ғояларга ундаган китобни эслайсиз.

15. Саёҳат қилинг

Дунё кезинг. Диққатга сазовор жойларни ўрганинг. Янги танишлар орттиринг ва онгингизни янги ғоялар билан тўлдиринг.

16. Ўзингизни тушунинг ва яхши кўринг

Ўзингиз учун вақт ажратинг. Яхши кўрган ишларингизни бажаринг. Бу сизни бахтли қилади.

17. Кундалик тутинг

Кундаликка тажрибаларингизни, хотираларингизни ёзиб боринг. Кейинчалик уларни ўқиганингизда юзингизга ширин табассум югуриши аниқ.

18. Дўстларингиз учун вақт ажратинг

Керак бўлса, улар учун ўзингизни қурбон қилишга ҳам тайёр туринг. Унутманг, ҳозир сиз қураётган дўстлик кўприги умр бўйи сизга хизмат қилади.

19. Эски-тускилардан воз кечинг

Эски нарсаларингизни сотишга ёки бериб юборишга одатланинг. Тозаликни биринчи ўринга қўйинг. Бу сизнинг енгил нафас олишингиз ва ўзингизни эркин ҳис қилишингиз учун ёрдам беради.

20. Ўз боғингизни яратинг

Ўсимликлар ёки мевали дарахтлар ўтқазинг. Эллик ёшга етганда уларнинг мевасидан баҳраманд бўлинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг