Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жомбой ҳокими саратонга чалинган қўли калта онанинг ўғлини уйлантириб, уйининг бошланғич тўловини тўлаб берди

Жомбой ҳокими саратонга чалинган қўли калта онанинг ўғлини уйлантириб, уйининг бошланғич тўловини тўлаб берди

Фото: Соҳиб Сайфуллаев / «Жомбой тонги»

Ёшлар куни арафасида Жомбой туманида иккита намунали, ихчам тўй ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Жомбой тонгги» мухбири Шерзод Исоқулов хабар берди.

Маълум бўлишича, бунгача ёшларнинг шароит ва эҳтиёжлари ўрганилган. Шу асосда ҳоким уй-жойга муҳтож келин-куёвлардан бирига янги турар-жойга эга бўлганлик ҳақидаги сертификатни топширди. Уйнинг бошланғич тўлови ҳомийлик маблағи асосида тўлаб берилди. Иккинчи оилага эса замонавий кир ювиш машинаси ҳадя қилинди.

Фото: Соҳиб Сайфуллаев / «Жомбой тонги»

— Узоқ йиллар сурункали хасталик билан курашиб келдим, — дейди Ҳикоят Мансурова. — Топган-тутганимиз дори-дармондан ортмади. Дўхтирлар менда саратоннинг дастлабки босқичини аниқлашган. Муродулла — ёлғиз фарзандим. Шунинг ҳам тўйини кўрмай кетаманми, деган ўй-ҳадикда яшадим. Халқимизга раҳмат. Маҳалланинг ёрдами катта бўлди. Соғайиб кетдим. Бугунги хурсандчилигим эса ҳаммасидан чексиз. Ёшларга қанот бўлаётган шундай ташкилотга, қолаверса, туманимиз ҳокимлигига раҳмат.

Манбанинг қайд этишича, тўйда Жомбой тумани ҳокими Умид Назаров ҳам қатнашган ва тантана эгаларини табриклаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг