Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратондан ҳимояланишда фойда берадиган сабзавот номи айтилди

Саратондан ҳимояланишда фойда берадиган сабзавот номи айтилди

Фото: Xabar.uz

Диетолог Наталя Круглова Sputnik радиосига берган интервюсида саратон касаллигидан ҳимоя қиладиган сабзавот номини маълум қилди.

Шифокорнинг фикрига кўра, помидор инсон саломатлиги учун катта аҳамиятга эга. Унда одамлар учун кучли ва муҳим антиоксидант бўлган ликопен мавжуд.

«У организмни юрак-қон томир тизими касалликлари, шунингдек, саратон касаллигини келтириб чиқарадиган таъсирдан ҳимоя қилади», — дейди мутахассис. Ликопен туфайли иммун тизимининг ҳимоя ҳужайралари фаоллашади.

Бундан ташқари, бу сабзавотлар таркибида C витамини, озуқа толаси, бета-каротин мавжуд бўлиб, улар терининг, сочларнинг, тирноқларнинг ва кўришнинг яхши ҳолати учун муҳимдир.

Помидордаги ликопен иссиқлик билан ишлов берилганидан кейин ҳам сақланиб қолади ва томат пастасида янги сабзавотларга қараганда кўпроқ ликопен мавжуд.

Бироқ, С витамини таркибига кўра, янги помидор афзалроқдир, чунки у иссиқлик билан ишлов бериш пайтида йўқ бўлиб қетади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг