Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

СамДТУ ва Памуккале университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

СамДТУ ва Памуккале университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

Жорий йилнинг 11-13-январ кунлари Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университети томонидан ташкиллаштирилган “Халқаро термал саломатлик туризм форуми” бўлиб ўтмоқда.

Амалдаги ва муваффақиятли қўлланилиш мисолларини баҳам кўришга қаратилган халқаро термал Соғлиқни сақлаш туризм форуми сектор муаммоларига инновацион ва барқарор ечимлар ишлаб чиқарадиган ва тармоқ ҳамкорлиги учун кенг қамровли платформа яратадиган муҳитни тақдим этади, термал соғлиқни сақлаш туризми соҳасидаги сўнгги ишланмаларни алмашиш, тажриба ўтказиш ва келажакдаги ҳамкорлик қилиш имконини беради.

Халқаро форумда жаҳоннинг бир қанча мамлакатларининг соғлиқни сақлаш муассасалари қатори Самарқанд давлат тиббиёт университети вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Форум доирасида СамДТУнинг Жамоат саломатлиги техникумлари ва академик лицей бўйича проректори Азиз Кубаев ҳамда Памуккале университети ректори, профессор, Аҳмет Кутлуҳан билан учрашув ташкил этилиб, икки томонлама ҳамкорлик масалаларига қаратилган меморандум имзоланди.

Меморандумга кўра келгусида икки муассаса ўртасида ўзаро ҳамкорликда талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот ишларини юритишни ташкиил этиш, магистр ва клиник ординаторларнинг академик мобиллик ўташ дастурларини амалга ошириш, таълим жараёнларини ташкил этишда ўзаро ҳамкорликда ишлашга келишилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки Памуккале университети 1957 йилда Денизли шаҳрида дастлаб оддий мактаб сифатида ташкил этилган бўлиб, кейинчалик катта таълим университетига айланган. Памуккале университети Туркиянинг энг таниқли давлат университетларидан бири ҳисобланиб, ҳозирги кунда олийгоҳда 45000 талаба ва 1400 резидент мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг