Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди

Самарқандни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди

Фото: «UzReport.news»

Ҳукуматнинг 2018 йил 28 июндаги қарори билан 2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қабул қилинган дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • дастурнинг асосий йўналишлари ва умумлаштирилган кўрсаткичлари;
  • саноатни ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳалари манзилли рўйхати;
  • қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларини ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ирригация тизимини янада ривожлантириш тадбирлари;
  • ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини янада яхшилаш тадбирлари;
  • таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш тадбирлари;
  • республика ва маҳаллий бюджет маблағларидан қўшимча равишда молиялаштириладиган тадбирлар.

Дастур доирасида саноатни ривожлантириш бўйича қиймати 4 млрд сўмдан ортиқ бўлган 203 та, қишлоқ хўжалигини асосий тармоқларини ривожлантириш бўйича қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган 130 лойиҳалар амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг