Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандликлар Мўйноқда 80 минг гектар ерга саксовул уруғини экди

Самарқандликлар Мўйноқда 80 минг гектар ерга саксовул уруғини экди

Фото: «Uza.uz»

Самарқандликлар режадаги эллик минг гектар ўрнига 80 минг гектардан зиёд саҳро майдонларига саксовул экиш ишларини амалга оширишди, деб хабар бермоқда «Zarnews».

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида Орол фожиаси зарарини камайтириш ҳамда минтақада экологик аҳволни яхшилаш бўйича вилоят штабидан олинган маълумотларда бу ҳақда сўз боради.

Қайд этилишича, бугунгача Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар, ўрмон хўжалиги бошқармалари ҳамда «Агросервис МТП» масъулияти чекланган жамиятининг 100 нафарга яқин қишлоқ хўжалиги ходимлари, ўрмончилар, селекционер, механизатор ва ҳарбий хизматчилари 50 га яқин техникалар ёрдамида режадаги эллик минг гектар ўрнига 80 минг гектардан зиёд саҳро майдонларига саксовул экиш ишларини амалга оширишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг