Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидан Душанбега самолёт қатнаши кутилмоқда
Келгусида Тожикистон Республикаси пойтахти — Душанбе шаҳридан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳаво қатновлари қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистоннинг «Ховар» ахборот агентлиги мамлакат транспорт вазирлиги манбаларига таяниб хабар бермоқда.
— Парвозлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. Бу масалада тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, Ўзбекистон томонга юборилган, — дея хабар беради манба.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг самолётлари ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари «Тошкент — Душанбе — Тошкент» йўналиши бўйича парвоз қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter