Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд аэропортида 14 миллион 104 минг сўмлик парфюмерия моллари ушлаб қолинди

Самарқанд аэропортида 14 миллион 104 минг сўмлик парфюмерия моллари ушлаб қолинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сонли Қарорига кўра жисмоний шахслар божхона чегараси орқали 3 дона бирликдаги атир ва атирсимон суюқликларни божсиз олиб кириш меъёрлари белгиланган.

Бироқ, айрим фуқаролар мавжуд қонунчиликка риоя этмай, ўз манфаатини устун қўйиб, божхона назоратидан яширинча йўллар билан товарларни олиб ўтиш ҳолатлари учрамоқда.

Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортига “Внуково-Самарқанд” йўналишидаги 809-сонли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.М. “яшил йўлак” орқали божхона назоратидан ўтаётганида ундан багаж ва қўл юкларида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш меъёрлардан ортиқча товарлар бор-йўқлиги сўралган. Фуқаро Н.М. ёнида меъёрдан ортиқча товарлар йўқлигини айтгандан сўнг божхона ходимлари холислар иштирокида унга тегишли багаж сумкасини кўздан кечирган.

Сумка ичидан 10 турдаги, бозор баҳоси 5 миллион сўмдан зиёд аёл ва эркаклар парфюмерия моллари (атирлар) борлиги маълум бўлиб, божхона ходимлари томонида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Суд фуқаро Н.М.ни қилмишини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари мавжуд эмас, деб ҳисоблаб, унга нистабан жазо тайинлашда муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги, оилавий шароитини инобатга олиб тегишли қарор чиқарди.

Фуқаро Н.М. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганган деб топилди. Шунингдек, суд инсонпарварлик принципига таяниб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан фуқаро Н.М.ни  маъмурий жавобгарликдан озод этди.

Шу билан бирга 10 турдаги, бозор баҳоси 5 миллион сўмдан зиёд аёл ва эркаклар парфюмерия моллари (атирлар) давлат фойдасига мусодара қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида Ўзбекистон Республикасига олиб киришда меъёрдан ортиқча 14 миллион 104 минг сўмлик, 1194 дона парфюмерия моллари олиб келиниши олди олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг