Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Салиев қаерга қараган?» — Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги ҳодиса ҳақида гапирди

«Салиев қаерга қараган?» — Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги ҳодиса ҳақида гапирди

Архив.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев қурилишлар жараёнидаги коррупция ҳолатлари ҳақида гапирди.  

«... Мен қўл қўяман. Кимга ишониб қўл қўяман? Шу раҳбарлар, вазирларга ишониб қўл қўяман. Улар инфратузилмага ажратилган пулларни ҳалол, пок ўзлаштириши керак», дея президентнинг сўзларини келтирди журналист Азиза Қурбонова.

Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бинонинг қулаб тушгани ҳолатига тўхталди.

«Мана Жиззахда уй қулаб тушди. Ичида одамлар бўлганида нима бўларди?  Бу тадбиркорнинг пулига қурилган, дейди. У ўзининг пулига қурмаган, банкдан кредит олиб қурган. Жиззах ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари қамалди. Салиев (Жиззах вилояти ҳокими) қаерга қараган?» — таъкидлади давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Жиззахча тендерлар-2. Оилавий пудрат, бир неча юз миллиардлик давлат буюртмалари» сарлавҳали мақолада Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Акрам Рахмонқуловнинг қариндошларига тааллуқли бўлган хусусий компаниялар аксарият давлат буюртмаларини ўзаро «тақсимлаб олган»и қайд этилганди.

Ундан аввалроқ Жиззах вилояти ҳокими фармойиши ва уни бажариш вилоят раҳбари қизига тегишли корхонага юклатилгани билан боғлиқ хабарлар тарқалганди. Кўп ўтмай, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур воқеа юзасидан баёнот берди, лекин ўрганиш натижалари маълум қилинмади.

Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушиши ҳодисасидан кўп ўтмай, вилоят ҳокими ўринбосари Акрам Рахмонқулов ишдан олинган маълум бўлди. Кейин эса унга нисбатан жиноят иши очилгани хабар қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг