Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева янги ҳаракат бошланганини эълон қилди

Саида Мирзиёева янги ҳаракат бошланганини эълон қилди

Бачадон бўйни саратони касаллиги – глобал муаммо ва Ўзбекистон ҳам бундан четда қолмаган. Ушбу касаллик билан курашишда чала-чулпа ҳаракатлар ҳеч қандай натижа бермайди, деб ёзди Саида Мирзиёева.

«Бугун – Бачадон бўйни саратонига қарши ҳаракатлар кунида Ўзбекистоннинг ушбу касаллик профилактикаси ва унга қарши курашиш бўйича интилишларини яна бир бор таъкидлашни истардим. БМТ Глобал қўшма дастури ёрдамида биз юртимиздаги ҳар бир аёлнинг саломатлигини асраш учун жиддий ҳаракат қилишимиз лозим. Ташхис қўйиш, даволаш ва паллиатив ёрдам кўрсатишга қодир барқарор соғлиқни сақлаш тизимини яратишимиз керак.

Ижтимоий соҳага масъул жамоамиз билан янги миллий дастурни яратиш устида иш олиб бормоқдамиз. Ниҳоят, юртимизнинг ҳар бир бурчагидаги аёлларга ташхис қўйиш ва даволаш учун барча шароитлар яратилади.

Мен бу дарднинг олдини олиш, ўз вақтида даволаш учун барчани ушбу касаллик ҳақида ўз билимларини оширишга чақираман.

Саъй-ҳаракатларимиз халқаро ҳамкорларимизнинг беқиёс мададидан куч олмоқда. Биргаликда биз бу балони енгамиз», қайд этади у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг