Саида Мирзиёева: «Дунёга янги Ўзбекистонни намойиш эта оламиз»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева «Facebook»даги саҳифасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имиджи ҳақидаги мулоҳазаларини ёзди.
«Бугун биз Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларидан бири — Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш ва ҳар томонлама мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик.
Маълумки, ҳозирги глобаллашув шароитида ижобий имиж ҳар қандай давлат ривожида муҳим ўрин тутади.
Қизғин мунозаралар чоғида миллий бренд ва мамлакат имижига таъсир этувчи асосий омиллар, жумладан, инвестиция муҳити, савдо ва бизнес эркинлиги, давлат бошқарувининг самарадорлиги, миллий меросни асраш, инсон капиталини ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа масалалар кўриб чиқилди» деб фикрини баён қилган Мирзиёева.
«Мақсадимиз — Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига катта имкониятлар мамлакати сифатида таништириш, диёримизнинг ноёб салоҳиятини очиб бериш.
Албатта, бу осон иш эмас. Лекин ишончим комилки, кучли жамоамиз саъй-ҳаракатлари ва давлат идоралари билан ҳамкорликдаги ишимиз туфайли биз юксак натижаларга эришамиз, дунёга янги Ўзбекистонни намойиш эта оламиз!» дея фикрини якунлаган АОКА директори ўринбосари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter