Россияга борувчилар учун чегара пунктларида ўзгаришлар бўлди
Россия давлат чегараси ўтиш пунктларида давлат карантин фитосанитария назоратини амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилган.
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 17 июль куни Россия бош вазири шу ҳақдаги қарорни имзолаган.
Янги қоидаларга кўра, Россия чегарасини кесиб ўтаётган шахс багаж ва қўл юки сифатида 5 кг.дан ортиқ бўлмаган сабзавот ва меваларни, ҳар бирида энг кўпи 15 дона гул ва учтадан кўп бўлмаган гулдастани олиб ўтиши мумкин.
Мазкур товарлардан катта миқдорда олиб кириш учун тегишли фитосанитария сертификатлари талаб қилинади. Акс ҳолда 2 кун ичида маҳсулотлар қайтариб юборилади ёки эгаси ҳисобидан йўқ қилинади.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқароларига янги қоидалар самолёт, поезд ва автомобиль йўловчиларига ҳам тааллуқли эканини эслатган. Мазкур чекловлар транспорт тизимлари ходимларига ва почта жўнатмаларига ҳам тегишли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter