Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда вафот этган 17 ўзбекистонлик жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Россияда вафот этган 17 ўзбекистонлик жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби

Жорий йилнинг 20 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафар юртдошимизнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби маълум қилди.

Вафот этганларнинг жасади Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспорти орқали олиб келинди. Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилди.

Шуни қайд этиш жоизки, Россия Федерациясида вафот этганларнинг бирортаси коронавирус пандемиясига чалинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг