Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда бахтсиз ҳодисага учраган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда бахтсиз ҳодисага учраган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди

Фото: «Migratsiya agentligi»

Қорақалпоғистонлик С.М. 2020 йилнинг декабрь ойида Россияга ишлаш мақсадида боради ва жорий йил сентябрь ойида соғлиғи кескин ёмонлашгани оқибатида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолади.

Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳрига ишлаш учун борган наманганлик 51 ёшли Ж.Б. бахтсиз ҳодиса сабабли оёғидан оғир жароҳат олади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу фуқароларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 19 ва 21 ноябрь кунлари Москва – Тошкент авиарейслари орқали Ватанга қайтарди.

Фуқаролар Агентлик ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида тез тиббий ёрдам бригадасини жалб қилган ҳолда кутиб олиниб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг