Россияда барча мигрантларга ягона ҳужжат берилади
Лойиҳа ИИВ томонидан тайёрланган. У келаси йилдан ишлай бошлайди.
Картани РФда 30 кундан ортиқ қолишни истаган барча чет элликлар олишлари керак бўлади. Бу ҳатто сайёҳларга ҳам тегишли.
Мигрантлар 30-куни бармоқ изларини топширишлари, тиббий кўрикдан ўтишлари (ОИВ ва гиёҳвандлик йўклиги) ва ID-картани олишлари керак.
Карта расмий равишда шахсни тасдиқлайди. Одам ўзи билан бирга миллий паспорт олиб юриши шарт бўлмайди. Карта 10 йил давомида амал қилади.
РФда чет элликлар учун ҳозирги тартиблар бекор қилинади – ишлаш учун рухсатнома, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП), ВНЖ ва бошқалар.
Учта бўлиш тартиби киритилади: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва доимий.
Россияда кетма-кет 30 кундан ортиқ ёки йилига 90 кун давомида яшаганда, қисқа муддатли яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) белгиси билан мигрантнинг электрон картасини олиш керак.
Узоқ муддатли ва доимий яшаш эркин ишлашга имкон беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter