Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Ўзбекистонга ҳужумкор вертолётлар етказиб беради

Россия Ўзбекистонга ҳужумкор вертолётлар етказиб беради

Фото: РИА Новости / Евгений Биятов

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 10 та Ми-35 вертолётини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Келишувларга мувофиқ, Ми-35 вертолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоладик ва Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Гап 10 дан ортиқ машина ҳақида кетяпти», деб таъкидлади Россия Федерацияси ҳарбий-техникавий ҳамкорлик федерал хизмати директори ўринбосари.

Таъкидлаш жоизки, Москва ва Тошкент ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик Шавкат Мирзиёев даврида янги босқичга кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий техникавий ҳамкорлик битими 2016 йилда имзоланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг