Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ректор ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Ректор ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан жорий йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили деб номланган. Шундай экан, ёшлик ва соғлик эътиборга муҳтож бўлган тушунча. Хоҳ меҳнат жамоасида бўлсин, хоҳ таълим муассасасида бўлсин, унда фаолият юритадиган инсонларнинг саломатлиги муҳим бойликдир.

Худди шу мақадда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў.Умурзоқовнинг ташаббуси ва Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг Мирзо Улуғбек туман кенгаши билан ҳамкорликда таълим муассаса педагоглари ва техник ходимларининг саломатлиги учун бепул тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди.

Бепул тиббий кўрикнинг аҳамияти ҳақида кенгаш раиси Ботиржон Содиқов ўз мулоҳазасини билдирди: «аҳоли соғломлиги ҳар нарсадан улуғ, бу ҳаракатимиз инсультнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, бу фаолиятни биз мунтазам равишда ўтказиб турамиз, чунки жамоанинг саломатлиги иш унумини ошишига хизмат қилади, иш ва таълим жараёни билан банд бўлиб вақт топа олмаётган профессор ўқитувчилар учун  бу ишимиз асқотиши аниқ».

Мирзо Улуғбек туманидаги асаб тизими бўйича малакали мутахассислар, тажрибали неврологлар бу хайрли ташаббусга жалб этилди.

«Соғлом танда соғ ақл» деган халқ мақоли ҳам бежиз айтилмаган. Шундай экан, ҳар биримизнинг саломатлигимиз ҳақида қайғуриш давлатимиз ва ҳукуматимизнинг доимий эътиборида экани  ва бу сиёсатни қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг бурчимиз, қолаверса, давр талабидир.

Институт матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг