Разведкачиларимиз «Алтин уки—2019» халқаро мусобақасида қатнашади
Жорий йилнинг 28 августидан 6 сентябрга қадар Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг «Спасск» ўқув полигонида махсус резведка гуруҳлари ўртасида «Алтин уки—2019» халқаро мусобақаси ўтказилади.
Мусобақада 9 та жамоа иштирок этади, уларнинг 5 гуруҳи Қозоғистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинмалари бўлса, қолганлари Беларусь, Ҳиндистон, Россия ва Ўзбекистон мудофаа идораларининг вакиллари ҳисобланади.
Мазкур халқаро мусобақага кузатувчи сифатида Италия, Бирлашган Араб Амирликлари, Сербия, Туркманистон, Туркия ва Хитой ҳарбий мутахассислари жалб этилган.
Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақада биринчи бор қатнашаётганига қарамай, дастлабки босқичдаёқ яхши натижаларни кўрсатди.
Биринчи босқич якунига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги разведкачилари Қозоғистон ва Беларус жамоаларидан кейин 3-ўринни эгаллади.
Иштирокчилар мусобақа давомида узоқ масофага ҳаракатланиш, яширин ҳудудни тайёрлаш, қидирув ишларини олиб бориш, душман билан кутилмаган учрашувларда тактик ҳаракатлар, обектлар разведкаси ва уларни ишдан чиқариш, сувли тўсиқларни босиб ўтиш каби жами 12 та мураккаб босқичлардан ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter