Расул Кушербаев ўзига нисбатан фитна уюштирилаётганини маълум қилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ўзига нисбатан фитна ва тузоқ уюштирилаётгани ҳақида баёнот берди.
«Мен менга тегишли, дея талқин қилинаётган тижорат ташкилотлари бўлса, бунга ҳеч қандай алоқам йўқлигини билдирмоқчиман.
Илгари ҳам мени норасмий "шағал цехи" эгаси эканим ҳақида маълумотлар тарқатилиши ортидан бунинг ёлғонлигини исботлашга икки йилча вақтим кетганди. Бу ҳам шунчаки навбатдаги фитна ва тузоқ.
Афсуски жамиятимизда бунақа ишлар вақти-вақти билан уюштириб туриларкан.
Барча, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари яна бир бор билиб қўйишларини истардим: менинг расмий ҳам, норасмий ҳам тижорат ташкилотим йўқ ва бўлмаган. Шу жумладан, экология йўналиши бўйича ҳам», деб ёзади Расул Кушербаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter