Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамазон ўйлари (видео)

Рамазон ўйлари (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Рамазонда ўтганларни эслаш, хотирлаш савобли иш, дейдилар. Биз бугун мажбурий меҳнатнинг қурбони бўлган, 23 ёшида фожиали ҳалок бўлган ўқитувчи Диана Енекеевани хотирлашни лозим топдик.

Диана яхши ўқитувчи, меҳрибон устоз, борини мактабга фидо қилган жонкуяр муаллим бўлиб хотираларимизда яшайди. Йиллар ўтади, аммо Диана ёдимизда 23 ёшли ёшгина дилбар инсон бўлиб қолаверади.

Биз ижодий гуруҳимиз билан Диана Енекеева ишлаган Каттақўрғон туманидаги 42-мактабга бордик. Диананинг ҳамкасблари уни энг илиқ сўзлар билан хотирлашди.

— Эрталабми, кечқурунми, Диана керак бўлса, уни мактабдан топар эдик, — деди бир ҳамкасби. — У ўзини бутунлай мактабга бағишлаган эди.

— Диана мактабдаги барча байрамларни ўтказишда бош-қош бўларди, — деди яна бир ҳамкасби. — Керакли жиҳозларни тайёрлаш учун ҳатто эри Егорни ҳам чиқириб олар, эри ҳам худди жамоамизнинг бир аъзосидек бўлиб қолган эди.

Диана синф раҳбари бўлган 6 «в» синф ўқувчилари устозларини қандай хотирлашганини ёзиш оғир. Ўқувчиси устозига атаб ёзган шеърни эшитиш ундан ҳам оғир, яхшиси, ўзингиз кўринг, эсланг, унутманг!

Каримберди Тўрамурод,
«Xabar.uz»нинг махсус мухбири

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг